АПЛ чемпионлиги бельгияликлар қўлида?

13 май,2017, 19:05 461

АПЛ чемпионлиги бельгияликлар қўлида?

“Sky Sports”нинг хабар беришича, белгиялик футболчиларнинг голлари Англия Премьер лигаси чемпионлигини қўлга киритишда муҳим рол ўйнамоқда экан.

Кеча “Вест Бромвич”га қарши ўйинда “Челси” клубининг бельгиялик ҳужумчиси Миши Батшуайи ўйиндаги ягона голни киритди ва “аристократлар”нинг чемпион бўлишини таъминлади.

Ўтган йил эса Эден Азар “Тоттенхэм” дарвозасига тўп киритиб, “шпорлар”ни чемпионлик пойгасидан чиқарган ва “Лестер”ни чемпион бўлишига ёрдам берган эди.

2015 йилда эса Азарнинг ўзи “Кристал Пелас” дарвозасини  ишғол этиш орқали “Челси” чемпионлигини таъминлаган эди.