АПЛ клуби "Наполи" устозини олиб келмоқчи

Лондоннинг "Вест Хэм" клуби Славен Билични вазифасидан озод этмоқчи. Daily Express хабарига кўра, "болғачилар" раҳбарияти унинг ўрнига Италиянинг "Наполи" клуби бош мураббийи Маурицио Саррини олиб келмоқчи.

Қайд этиш жоиз, "Вест Хэм" АПЛда мавсум стартини жуда ёмон бошлади. Клуб ҳозирга қадар ўтказган 3 ўйинининг барчасида мағлуб бўлди ва турнир жадвалида сўнгги ўринда бормоқда.

Бугун эса жамоа "Хаддерсфилд"га қарши баҳс олиб боради ва айнан ушбу ўйин натижаси хорватиялик мутахассиснинг келгуси фаолиятига бевосита боғлиқдир.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!