АПЛ клублари "Сити"нинг ижарадаги футболчисига қизиқиб қолишди

Ҳуқуқий жиҳатдан “Манчестер Сити” клубига тегишли ҳисобланган, мавсумни эса Голландиянинг НАК клубида ўтказаётган Бред Пабло Мари Англия премьер-лигасининг қатор жамоалари қизиқишларига сабаб бўлмоқда.

Daily Mail нашрининг хабар беришича, инглиз клублари 24 ёшли испаниялик марказий ҳимоячини қишки трансферлар чоғидаёқ Англияга қайтаришмоқчи.

Маълумот учун, “Манчестер Сити” Марини 2016 йил Каталониянинг “Химнастик” клубидан сотиб олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!