АПЛ клублари орасида "Лестер" ЕЧЛда энг кўп даромад қилган жамоа

6 май, 10:40 316

АПЛ клублари орасида


АПЛ клубларининг Европа чемпионлари лигасида ишлаб топган даромадлари аниқланди.

Бу мавсум инглиз клублари орасида охири бўлиб турнирни тарк этган “Лестер” 78 млн евро ишлаб топган. “Арсенал” 62 млн, “Манчестер Сити” – 48 млн, “Тоттенхэм” – 41 млн евро билан ўз ҳисобларини тўлдиришди.

Daily Mail нашрининг маълум қилишича, АПЛни тарк этган “Сандерленд” Англия чемпионати якунида 118 млн евро олади.

“Лестер” ЕЧЛ чорак финалида “Атлетико”га (1:2 икки ўйин натижасига кўра) имкониятни бой берган. “Арсенал” ва “Манчестер Сити” жамоалари эса 1/8 финалда, “Тоттенхэм” – гуруҳ босқичидаёқ мусобақа билан хайрлашган.