АПЛда Дефодан "жабр кўрган" клублар сони 36тага етди

“Борнмут” клуби ҳужумчиси Жермейн Дефо кеча “Брайтон”га (2:1) қарши бўлиб ўтган АПЛнинг навбатдаги турида жамоасига ғалаба келтириш билан бирга, ўзига ҳос натижа ҳам қайд этди.

Қайд этиш лозимки, “Брайтон” 34 ёшли футболчи дарвозасини ишғол этган АПЛнинг 36-жамоаси бўлди. Дефо бу борада фақатгина Фрэнк Лэмпард (39та жамоа), Энди Коул (38та жамоа) ва Алан Ширер (37та жамоа) каби футболчилардан ортда бормоқда.

Бироқ, Жермейн ушбу кўрсатгичга 17та мавсумда эришган бўлса, Лэмпардда ушбу кўрсатгич 18тани ташкил этади, Пол Скоулзда эса 19тани, Райан Гиггзда эса 21тани ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!