АПЛда апрель ойининг энг яхши футболчиси, мураббийи ва энг чиройли голи аниқланди

12 май, 20:45 381

АПЛда апрель ойининг энг яхши футболчиси, мураббийи ва энг чиройли голи аниқланди

“Тоттенхэм” клуби ҳужумчиси Сон Хын Мин Англия Премьер лигасининг апрель ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди. Ўтган ойда лигадаги 6 ўйинда 5 та гол киритиб, 1 та ассистентлик қилган кореялик футболчига бу борада Серхио Агуэро (“Манчестер Сити”), Эрик Бейи (“Манчестер Юнайтед”), Кристиан Бентеке (“Кристал Пэлас”), Кристиан Эриксен, Ян Вертонген (ҳар иккаласи – (“Тоттенхэм”) ва Эден Азар (“Челси”)лар рақобат кўрсатди.

Апрель ойининг энг яхши мураббийи эса “Тоттенхэм” бош мураббийи Маурисио Почеттино бўлди.

Ойнинг энг чиройли голи эса “Челси” ҳужумчиси Педронинг “Эвертон” дарвозасига киритган голи  деб топилди.