АПЛда танаффус вақтида тўп тепган болбой шарманда бўлди (видео)

Англия Премер-Лигаси 8-турида “Саутгемптон” ўз майдонида “Ньюкасл Юнайтед”ни қабул қилди.

2:2 ҳисоби билан якунига етган баҳснинг танаффус вақтида болбойлар(майдон четида тўпни узатиб берувчи болалар) дарвоза томон зарба йўллашди. Фақатгина бизнинг қаҳрамонимиз салкам майдон марказидан келиб бўш қолган дарвозага тўпни аниқ йўналтира олмади.

Боз устига майдондан чиқиб кетган тўпни олиб келиш учун югурган болакай йиқилиб тушишига бир баҳя қолди.

Ушбу ҳолат эса “авлиёлар” футболчиси Чарли Остин ҳамда учрашув тасвирчилари эътиборидан четда қолмади.

Қуйида ушбу ҳолат акс этган видеони томоша қилишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!