АПЛда яна бир жаҳон чемпиони тўп суриши мумкин

17 август,2017, 13:05 464

АПЛда яна бир жаҳон чемпиони тўп суриши мумкин

Гельзенкирхеннинг “Шальке-04” клуби ҳимоячиси Бенедикт Хёведес жорий ёзги трансферлар даврида жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Bild нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича, 29 ёшли футболчи фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Таъкидлаш керакки, Хёведес аллақачон инглиз клублари билан музокараларни бошлаб юборган.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йилги жаҳон чемпионининг “Шальке” билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган. Унга кўра эса футболчининг товон пули 20 млн еврони ташкил этади.

Айтиш лозимки, бундан аввалроқ жамоа бош мураббийи Доменико Тедеско Хёведесни сардорликдан махрум этган ва ушбу вазифага  Ральф Ферманни тайинлаган эди.