АПЛда яна бир жамоа устози истеъфога чиқарилиши мумкин

Англия премьер-лигасида навбатдаги истеъфо юз бериши мумкин.

The Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра “Сток Сити” устози Марк Хьюз ўз лавозимидан озод этилиши мумкин. Уэльслик мутахассиснинг жамоадаги тақдири олдиндаги бўлажак "Бёрнли" ҳамда "Вест Хэм" клубларига қарши бўлиб ўтадиган ўйиндан сўнг ҳал бўлади.

Эслатиб ўтамиз, “Сток Сити” АПЛнинг ўтган турида “Тоттенхэм”га 5:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган эди.

Маълумот учун, "Бёрнли" ҳамда "Сток Сити" клублари ўртасидаги баҳс бугун Тошкент вақти билан соат 00:45да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!