АПЛнинг икки гранди Дракслерни ўз сафида кўрмоқчи

Франциянинг ПСЖ клуби форварди Юлиан Дракслер фаолиятини премьер-лигада давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги нашрнинг ёзишича "Ливерпуль" ва "Арсенал" клублари ёзда 24 ёшли германиялик футболчини ўз сафига қўшиб олишни режалаштиришмоқда. Ўз навбатида парижликлар сафида асосий таркибга кира олмаган Дракслер омадини АПЛда синаб кўришга қарши эмас.

Маълумот учун, Дракслер жорий мавсум ПСЖ сафида жами 39та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 9та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!