АПЛнинг жорий мавсумдаги энг яхши футболчиси аниқланди (фото)

Англия профессионал футболчилар ассоциацияси АПЛда мавсумнинг энг яхши футболчиси кимлигини эълонқ қилди.

Ўтказилган сўровнома якунига кўра “Ливерпуль” форварди Муҳаммад Салоҳ ушбу совринга лойиқ кўрилди. Қайд этиш лозимки, мисрлик футболчи бу борада Кевин Де Брюйне ("Манчестер Сити") ва Н'Голо Канте ("Челси") каби футболчиларни ортда қолдиришга эришди.

Маълумот учун, Салоҳ жорий мавсум премьер-лига доирасида жами 33та учрашувда иштирок этиб, рақиблари дарвозасига 31та гол уришга эришган. Шунингдек у жамоасининг 10та голига ассистентлик қилишга ҳам муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!