АҚШ ЖЧ-2026да ғолиб чиқмоқчи

АҚШ терма жамоаси бош мураббийи Брюс Аренанинг сўзларига кўра АҚШ термаси олдига 2026 йилда бўлиб ўтадиган мундиалда ғолиб чиқиў вазифаси қўйилади.

“ФИФА футболни ривожлантириш мақсадида 1994 йилги жаҳон чемпионати мезбонлигини АҚШга берган эди. 2026 йилга келиб бизнинг жамоамиз дунёда ўз ўрнига эга кучли давлатлар қаторига киради. Балким, ўша пайтда терма жамоа олдига мундиалда ғолиб чиқиш вазифаси қўйилар. 1994 йилда бу нарса ақлга сиғмасди, ҳудди 2010 йилда бўлганидек. Аммо, 2026 йил биз учун аталган бўлиши мумкин”, - дейди Арена Fox Sports нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ҳафта бошида Канада ва Мексика билан ҳамкорликда 2026 йилги мундиал мезбонлиги учун расмий арзиа топширган эди.

АҚШ, Мексика ва Канада ЖЧ-2026ни биргаликда ўтказишмоқчи

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!