АҚШ промоутерлик ташкилотлари Шахрам, Бектемир, Исроилга қизиқиш билдирмоқда

  • 7 октябрь, 2017, 10:16
  • 0
  • Бокс

Маълумки, сўнгги йилларда юртимиз боксчилари нафақат ҳаваскор рингларда, балки профессионал рингларда ҳам нималарга қодирлигини исботлаб келишмоқда.

Айни дамда Шоҳжаҳон Эргашев, Қудратилло Абдуқаҳҳоров, Азизбек Абдуғаффоров, Фазлиддин Ғоибназаров, Хуршидбек Норматов ва бошқа чарм қўлқоп усталари мағлубиятсиз юришлари давом эттирмоқдалар.

Яқин вақтлар ичида улар сафига яна бир нечта боксчиларимиз қўшилишлари мумкин. Бу ҳақда терма жамоамиз устозларидан бири Тўлқин Қиличев Актауда ўтаётган бокс бўйича Шокир Болтекул хотирасига бағишланган халқаро турнирда берган интервьюларидан бирида маълум қилган.

Океанорти (АҚШ) промоутерлик ташкилотлари Муроджон Ахмадалиев, Шахрам Ғиёсов, Бектемир Мелиқўзиев, Исроил Мадримов ва бошқа боксчиларизга қизиқиш билдирмоқда, аммо яна бир бор айтаман ноябрь охирида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади ва чемпионат якунларидан сўнг кимнинг профессионал боксга ўтиши ёки қолиши аниқ бўлади. Бундан ташқари чемпионатдан сўнг терма жамоамиз такриби 60-70 %га ўзгаради, – дейди Тўлқин Қиличев.

Тўлиқ интервьюни бироздан сўнг сайтимизда ўқишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!