АҚШ терма жамоаси Олтин кубокни қўлга киритди

Бундан бироз аввалроқ Калифорния штатининг Санта-Клара шаҳридаги "Левайс" стадионида Шимолий Америка (КОНКАКАФ) Олтин кубоги мусобақасининг финал учрашуви ўз якунига етди.

Ҳал қилувчи баҳсда майдон эгалари ҳисобланган АҚШ терма жамоаси Ямайкага қарши кураш олиб борди. Якунда эса тажриба барибир ўз сўзини айтди. АҚШлик футболчилар рақибини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, мусобақа бош совринини қўлга киритишди.

Санта-Клара, «Левайс» стадиони.

АҚШ - Ямайка - 2:1 (1:0)

Голлар: Алтидор 45, Моррис 88 — Уотсон 50

АҚШ: Ховард, О. Гонсалес, Безлер, Вильяфана, Перри-Акоста (Демпси 55), Брэдли, Зуси, Нагбе (Маккарти 90+2), Арриола (Зарде 76), Алтидор, Моррис.
Бош мураббий: Брюс Арена.

Ямайка: Блэйк (Миллер 23), Тэйлор, Уотсон, Ричи (Ламберт 87), Фишер, Лоуренс, Пауэлл, Лоу, Уильямс, Мэттокс (Бёрк 90), Гордон.
Бош мураббий: Теодор Уитмор.

Огоҳлантиришлар: Мэттокс 32, Перри-Акоста 37, Ричи 57, Зуси 76, Ховард 90+2

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!