АҚШда россиялик теннис маликалари ўзини кўрсатди

17 март, 20:35 399

АҚШда россиялик теннис маликалари ўзини кўрсатди

 

АҚШнинг Индиан-Уэллс шаҳрида теннис бўйича аёллар ўртасида давом этаётган “BNP Paribas Open - 2017” турнирининг ярим финалчилари аниқланди.

Мукофот жамғармаси 6 993 450 АҚШ доллари бўлган мусобақанинг чорак финалида франциялик Кристина Младенович машҳур даниялик теннисчи Каролина Возняцки устидан 3:6, 7:6, 6:2 ҳисобида зафар қучди.

Яна бир учрашувда россиялик Елена Веснина америкаликларнинг ишонган теннисчиси Винус Уильямсни 6:2, 4:6, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ярим финалда қуйидаги теннисчилар ўйнайди:

Кристина Младенович (Франция, 28) — Елена Веснина (Россия, 14)

Каролина Плишкова (Чехия, 3) — Светлана Кузнецова (Россия, 8)

SPORTS.uz