АҚШдаги бош соврин учун Европанинг икки гўзали беллашади

 

 

АҚШнинг Майами шаҳрида теннис бўйича аёллар ўртасидаги "Miami Open - 2017" халқаро турнирида бош соврин учун курашадиган теннис маликалари номи аниқ бўлди.

Ярим финал учрашувларидан бирида даниялик Каролина Возняцки иккинчи рақамда сараланган чехиялик Каролина Плишковани 5:7, 6:1, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Иккинчи учрашувда британиялик Йоханна Конта мезбонлар вакиласи Винус Уильямсдан 6:4, 7:5 ҳисобида устун келди.

Энди финалда Йоханна Конта (Великобритания, 10) — Каролина Возняцки (Дания, 12) баҳсини кўрамиз.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!