АҚШдаги финалда ҳеч ким кутмаган теннисчилар ўйнади

 

АҚШнинг Чарльстон шаҳрида теннис бўйича аёллар ўртасида ўтказилаётган "Volvo Car Open - 2017" халқаро турнирининг бирорта сараланган ва машҳур теннисчилари финалга етиб кела олмади.

Мукофот жамғармаси 710 900 АҚШ доллари бўлган турнирнинг финул учрашувида номдор рақибларини ортда қолдирган россиялик Дарья Касаткина ва латвиялик Елена Остапенко ўзаро куч синашди.

Бош соврин учун ўтказилган ўйинда Дарья Касаткина рақибасини 6:3, 6:1 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақа ғолибаси бўлди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!