АҚШдаги миллионлар учун рус гўзаллари даъвогар
19 март, 18:35 | 128
 

АҚШнинг Индиан-Уэллс шаҳрида юқори нуфузли "BNP Paribas Open - 2917" халқаро турнирининг финалчилари аниқланди.

Мукофот жамғармаси 6 993 450 миллион АҚШ доллари бўлган мусобақанинг ярим финалида Елена Веснина франциялик Кристина Младеновични 6:3, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Светлана Кузнецова эса учинчи рақамда сараланган Каролина Плишкованинг жиддий қаршилигига дуч келган бўлса-да, рақибасидан 7:6, 7:6 ҳисобида устун келди.

Энди АҚШдаги энг нуфузли мусобақалардан бирининг бош соврини ва мукофот жамғармаси учун Россиянинг икки теннисчиси - Елена Веснина ва Светлана Кузнецова ўзаро куч синашади.

SPORTS.uz

Теглар Теннис Елена Веснина Улашиш

Ўхшаш янгиликлар

Sports.uz 2016 ©
ЎзМАА интернет-ОАВ лицензияси рақами: №1002