АҚШдаги турнирда ғолиб чиққан Федерер янги рекорд ўрнатди

 

АҚШнинг Индиан-Уэллс шаҳри мезбонлик қилган "BNP Paribas Open - 2917" мусобақасининг бош соврини Швейцариянинг машҳур теннисчиси Рожер Федерерга насиб этди.

Мукофот жамғармаси 7 913 405 АҚШ доллари бўлган турнир финалида тажрибали теннисчи ўз ҳамюрти Станислас Вавринка бир соату 20 дақиқа ичида 6:4, 7:5 ҳисобида мағлубиятга учратиб, фаолиятида бешинчи маротаба ушбу турнир бош совринини қўлга киритди.

Бундан ташқари, Рожер Федерер "Мастерс" туркумидаги турнирда ғолиб чиққан энг ёши катта теннисчи бўлди. Швейцариялик ракетка устаси "Мастер" таснифига кирувчи "BNP Paribas Open - 2917" турнири бош совринига 35 ёшу етти ойлигида эга бўлди. Бу соврин Федерер учун фаолиятидаги 90-си бўлди.

Аввалги рекорд америкалик Андре Агассига тегишли бўлиб, у 2004 йили "МАстер" туркимига кирувчи Цинциннатидаги турнирни 34 ёшу уч ойлигида ютган эди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!