
“AUSTRALIAN OPEN-2017”: Денис Истомин жароҳат сабаб Григор Димитровга мағлуб бўлди
13:44. Нима бўлганда ҳам теннисчимизга раҳмат айтамиз. Турнир давомида бизга ажойиб ғалабаларни тақдим этгани учун.
13:42. Афсус...Денис Истомин 4-сетни 6:1 ҳисобида бой берди. Умумий ҳисоб эса 3:1 Димитров фойдасига. Шундай қилиб 6:2, 7:6, 6:2, 6:1 ҳисобларида Истомин мағлубиятга учради.
13:35. Болгариялик теннисчи ҳисобни 4:1га етказди.
13:32. Ваниҳоят Денис 4-геймга келиб ҳисобни қичқартирди - 3:1.
13:29. Димитров ҳисобни янада йириклаштирди - 3:0.
13:28. Денис умуман курашмай қўйди. Уни жароҳат безовта қиляпти шекилли.
13:26. Денис 2-геймни ҳам бой берди. Ҳисоб 2:0га етди.
13:23. Афсуски Истомин 4-сетнинг дастлабки геймини ҳам бой бериб қўйди. 1:0.
13:19. Ўйиннинг 4-сети бошланиш арафасида. Умид қиламизки Истомин бу сетни ўз фойдасига ҳал қила олади.
13:14. Афсус. Денис 3-сетни бой бериб қўйди. 6:2.
13:12. Кортда ҳамюртимизни қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистондан борган мухлислар хам талайгина.
13:09. Афсус, Димитров ҳисобни 5:2 га етказди.
13:06. Офарин! Истомин ўз геймини ютиб олди. Энди ҳисоб 4:2.
13:00. Денис фаолликни йўқотди. Ҳамюртимиз бу геймда ҳам имкониятни бой бериб қўйди. Ҳисоб 4:1.
12:53. Ҳайрият. Денис ўзига келмоқда. Теннисчимиз ҳисобни 3:1 га қисқартирди.
12:48. Димитров ҳисобни 3:0 кўринишига олиб келди.
12:44. Денисга нимадир бўлди...У ўз геймини ҳам бой берди. Ҳисоб 2:0. Димитров фойдасига.
12:43. Ҳамюртимизга нимадир бўлмоқда. Ташаббусни рақибга тўлиқ тўпшириб қўйди. 3-сетнинг дастлабки геймини бой берди. 1:0.
12:41. Диққат қилинг! 3-сет бошланди.
12:40. Айни дамда ҳамюртимиз мушакларини массаж қилдирмоқда.
12:36. Афсуски тайбрекда омад Димитровга кулиб боқди. 2-сетда якуний ҳисоб 7:6, болгариялик теннисчи фойдасига. Умумий ҳисоб эса 1:1.
12:29. Димитров ҳам теннисчимизга етарлича қршилик кўрсатмоқда. Ҳисоб 6:6. 2-сет ғолиби энди тайбрекда аниқланади.
12:26. Қойил Денис! Бўш келма! Ватандошимиз ўз геймида рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва 2-сетдаги ҳисобни 6:5 кўринишига олиб келди.
12:18. Афсус...Димитров ҳисобни 5:5 кўринишига олиб келди. Тўп ошириш навбати ҳамюртимизда.
12:16. Қойил. Денис яна ўз геймида ғолиб чиқди. Ҳисоб 5:4.
12:15. Таъкидлаш лозимки Истомин бугунги ўйинда ҳозирча 9та эйсни ижро этишга муваффақ бўлди.
12:12. Эҳ...Димитров яна ҳисобни тенглаштирди. 4:4.
12:09. Денис кортда ажойиб ҳаркат қилмоқда. Спортчимиз 2-сетда ҳисобни 4:3га етказди ва олдинга чиқиб олди.
12:08. Ҳамюртимизда 3та гейм-поинт.
12:06. Афсус, Димитров ҳам ўз геймини беришни исамади. Ҳисоб тенглашди 3:3.
12:01. Денис яна олдинга чиқиб олди. 2-сетда ҳисоб 3:2 ҳамюртимиз фойдасига.
12:00. Ҳамюртимиз бугун ўйиндаги 7-эйсига эришди.
11:58. Афсус, Димитров ҳам ўз геймини ютиб олди ва ҳисобни тенглаштирди. 2-2.
11:56. Денис ўз геймини ютиб олди. Ҳисоб 2:1. Истомин олдинда.
11:52. Теннисчимиз 2-геймда 2та брек-поинтдан фойдалана олмади. Ҳисоб 1:1.
11:48. Бугун Дениснинг узатмалари Димитровни қийин аҳволга солиб қўймоқда. Ҳамюртимиз 2-сетни ҳам ғалаба билан бошлади. 1:0.
11:43. Қойил. Истомин бу имкониятдан тўғри фойдаланди ва 1-сетни ўз фойдасига ҳал қилди. 6:2.
11:42. Ҳамюртимизда сет-болл.
11:41. Теннисчилар 8-геймни ўнаймоқда.
11:38. Таърифга тил ожиз. Денис ўйинни ўз қўлига олди. Бу геймда ҳам ғалаба қозониб, сетни ўз фойдасига ҳал қилиш учун яхши имконият яратди.
11:36. Қойил, офарин Денис! Ҳамюртимиз рақиби геймини ютиб олди ва ҳисобни 4:2га етказди.
11:32. Қойил! Истомин ўз геймини рақибига бериб қўймади ва ҳисобда яна олдинга чиқиб олди. 3:2
11:27. Афсус. Димитров ҳисобни тенглаштирди. 2:2. Навбат Истоминнинг геймига.
11:24. Денис яна ўз геймини ютиб, ҳисобда олдинга ўтиб олди. 2:1.
11:21. Димитров ҳам ўз имкониятидан тўғри фойдаланди. Ҳисоб 1:1
11:19. Қойил Денис! Теннисчимиз ўз геймини ютиб, ўйинни омадли бошлади. 1:0
11:16. Ўйин Бошланди! 1-сетни ҳамюртимиз бошлаб бермоқда.
11:15.Бугун ҳамюртимизга бутун Ўзбекистон халқи омад тилаб турибди. Олға Денис!!!
11:11. Ҳамюртимиз жигалёзди машғулотларини ўтказмоқда.
11:08. Ўйин бошланиш арафасида.
11:05. Ҳамюртимиз кортга чиқиб келди.
11:05. Ўйинга қизиқиш юқри. Мухлислар сони ҳам шунга яраша.
10:57. Яна бир неча дақиқалардан сўнг теннисчилар кортга чиқиб келишади.
10:50. Ўйин бошланишига 10 дақиқа қолди.
10:40. Яна роппа-роса 20 дақиқадан сўнг Австралиянинг Мельбрун шаҳрида мукофот жамғармаси 36 миллион АҚШ долларидан юқори бўлган “AUSTRALIAN OPEN-2017” мусобақасининг 4-босқичидан ўрин олган ўйин бошланади. Биз учун муҳим бўлган учрашувда ҳамюртимиз Денис Истомин болгариялик Григор Димитровга қарши кортга чиқади.
Григор Димитров (Болгария, 15) — Денис Истомин (Ўзбекистон, WC)
Фикрлар