“Абадий омадсиз” футболчи ўз одатига содиқ қолди

4 июнь,2017, 12:12 889

“Абадий омадсиз” футболчи ўз одатига содиқ қолди

Кеча Уэльс пойтахти Кардифф шаҳридаги “Миллениум” стадионида Европа Чемпионлар лигаси финали бўлиб ўтди. Мадриднинг “Реал” клуби Туриннинг “Ювентус” клуби устидан 4:1ҳисобида устун келди.

Эътиборлиси, “Ювентус” ҳужумчиси Гонсало Игуаин учун кечаги финалдаги мағлубият кетма-кет катта финаллардаги тўртинчи мағлубият сифатида тарихда қолди.

Игуаин бунгача, ЖЧ-2014, 2015 ва 2016 йилларда ўтган Америка кубоги финалларида ҳам Аргентина термаси сафида мағлубиятга учраган эди.

Қайд этиш жоиз, Гонсало бу ўйинларда бирор марта гол киритишнинг уддасидан чиқа билмаган.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.