Абдулатиф Абдуқодиров ҳам легионерга айланди

 

Ўтган йили Тошкентнинг “Оқ-тепа” клуби шарафини ҳимоя қилган Абдулатиф Абдуқодиров легионерга айланди.

SPORTS.uz интернет ахборот порталига маълум бўлишича, ушбу ҳужумчи Қирғизистонинг “Дордой” клуби билан шартнома имзолади. Томонлар ўзаро 1 йиллик битимни имзолашган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоада яна бир ҳамюртимиз Алишер Азизов ҳам фаолият олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!