Абдулҳай Шораҳматов барча рақибларидан устунлигини исботлади

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ўтказилаётган Ислом бирдамлик ўйинларида яна бир олтин медаль қўлга киритилди.

Бокс баҳсларида -56 килограмм вазн тоифасида туркманистонлик Якуб Мередовга қарши рингга кўтарилган Абдулҳай Шораҳматов 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, терма жамоамиз ҳисобига яна бир медални қўшиб қўйди.

Қайд этиш жоиз, умумий ҳисобда ўнинчиси ҳисобланган ушбу олтин бокс йўналишида дастлабкиси ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!