Абдулҳай Шораҳматов “Uzbek Tigers”нинг иккинчи ғалабасини таъминлади

1 апрель, 19:57 805

Абдулҳай Шораҳматов “Uzbek Tigers”нинг иккинчи ғалабасини таъминлади


Пойтахтимизда давом этаётган Бутунжаҳон бокс сериялари VII мавсум навбатдаги “С” гуруҳи иккинчи жангида 56 кг вазн тоифасидаги боксчилар рингга кўтарилишди.

Мазкур мусобақада ўзининг олтинчи жангини ўтказган “Uzbek Tigers” аъзоси Абдулҳай Шораҳматовга "Astana Arlans" Иляс Сулейманов рақиблик қилди.

Кескин ва муросасиз беллашувлар остида ўтган жангда Абдулҳай 48:47, 48:47, 50:45 ҳисобларида рақибидан устун келиб, жамоамизнинг иккинчи ғалабасини таъкинлади. Шундай қилиб, Абдулҳай олтинчи жангини ҳам ғалаба билан якунлади.

Ҳозирча жамоалар ўртасидаги ҳисоб 2:0. Бироз аввал Элнур Абдураимов жамоамизнинг илк ғалабасини таъминлаган эди.

Энди навбат 64 кг вазн тоифаси боксчиларига. 75 кг вазн тоифасидаги боксчиларга. Исроил Мадримов Сапарбай Айдаровга қарши...