Абдуллоҳ Олимов: “Машъал”га ёрдамим тегаётганидан хурсандман

26 март, 12:15 361

Абдуллоҳ Олимов: “Машъал”га ёрдамим тегаётганидан хурсандман

 

Ўзбекистон кубоги доирасидаги "Истиқлол" - "Машъал" (0:5) учрашувидан сўнг меҳмонлар футболчиси Абдуллоҳ Олимов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Учрашув биз учун анчагина қизиқарли ўтди. Албатта, бугунги ғалабадан барчамиз хурсандмиз. Мазкур ғалаба билан мухлисларимизни табриклаймиз. Убайдуллаевнинг жароҳати бизни ташвишга солди. Биз бутун жамоамиз билан унинг соғайиб тезроқ сафимизга қайтишини тилаб қоламиз. Энди бор эътиборимизни олий лиганинг навбатдаги тур баҳсларига қаратамиз. Ўйлайманки, жамоамиз Муборакда, албатта, ғалаба қозонади, - дейди муборакликлар футболчиси.