Абдумалик Хакимов: Иштиёқ эвазига ғалаба қозондик

27 апрель,2017, 17:30 334

Абдумалик Хакимов: Иштиёқ эвазига ғалаба қозондик

Кеча Биринчи лига жамоалари 6-тур учрашувларини ўтказишди. Турнинг марказий ўйини Қувасойда бўлиб ўтди. “Цементчи” жамоаси ўз майдонида “Андижон” жамоасини қабул қилди. Учрашувдан сўнг мезбонлар устози Абдумалик Хакимовнинг ўйин хақидаги фикрлари билан қизиқдик.

 - Бугун майдонда икки тенг кучли жамоалар ўйини гувохига айландик. Бу учрашув биз учун осон кечгани йўқ. Биз кескин курашларга бой учрашув бўлишини олдиндан билардик. Шунинг учун учрашувга етарлича тайёргарлик кўрган эдик. Бугун жудаям асабий тарзда ўйин гувохига айландик.Ўйин хақида бирон нима дейишгаям хайронман. Иккала жамоада ҳам ғалаба қозониш учун етарли имкониятлар бўлди. Бугун бизга омад кулиб боқди деб ўйлайман.

 - Бугун жамоам иштиёқ эвазига ғалаба қозонди деб ўйлайман. Биз рақибларга нисбатан ғалабани кўпроқ хохлаган эдик.

 - “Андижон” жамоаси кучли жамоалардан бири хисобланади. Мен футболчиларидан тортиб мураббийларигача яхши муносабатдаман. Жамоанинг ўйини менда илиқ таассурот қолдирди. Сабаби бу ерда кучли мураббий ишлаётганлигидан. Уларни Олий лигага муносиб жамоа деб биламан. Таркибида маҳоратли ўйинчилар етарлича. Мен уларга кейинги учрашувларда омад тилаб қоламан.

Комилжон Икромов сухбатлашди.