Абдухолиқов Қатарда тўпурарлар қаторида бормоқда

505

Абдухолиқов Қатарда тўпурарлар қаторида бормоқда

Қатар Юлдузлар лигасида 2-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Ҳамюртимиз Темурҳўжа Абдухолиқов тўп сурадиган “Ал-Сайлия” жамоаси ўз майдонида “Ас-Садд”ни қабул қилди.

Голларга бой тарзда кечган беллашувда меҳмонлар 3:2 ҳисобида ғалабага эришдилар. Эътиборлиси, ҳамюртимиз учрашувнинг 82-дақиқасида учрашув бош ҳаками Абдулраҳмон Ал-Жассим томонидан “Ас-Садд” дарвозаси томон белгиланган пеналтини аниқ амалга оширди.

Бироқ унинг ушби голи жамоасини мағлубиятдан сақлаб қолиш учун камлик қилди. Қувонарлиси, Темурҳўжа ушбу мавсумда киритган голлари сони 2 тага етди ва тўпурарлар баҳсида Родриго Табата(3 та гол)дан сўнг, иккинчи ўринда бормоқда.

Қатар Юлдузлар лигаси. 2-тур

“Ал-Сайлия” – “Ас-Садд” 3:2

Голлар: Абдулкарим Салим(13), Темурҳўжа Абдухолиқов(82 пенальтидан) – Хави(17), Хамрун(32), Боуалим Хуки(63).

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.