Абрамов: "Нефтчи"нинг ҳозирги вазифаси Олий лигада жон сақлаб қолиш

Олий лига 24-туридан ўрин олган “Нефтчи” ҳамда “Насаф” (0:3) жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг фарғоналиклар бош мураббийи Вадим Абрамов ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда "Нефтчи" расмий сайти хабар бермоқда.

"Бугун кўпроқ ёшларга имконият бердим. Уларнинг келажаги порлоқ деб ўйлайман. Агар улар мана шундай қийинчиликларни сабр билан енгиб ўтишса, мен ишонаманки юқоридаги фикрим ўз исботини топади. “Нефтчи”нинг айни пайтдаги вазифаси Олий лигада жон сақлаб қолишдан иборат. “Насаф” яхши жамоа. Лекин ўтказиб юборилган икки голда яққол ўзимиз хато қилдик. Устига утсак, ўзимиз яратдан хавфли вазиятларни ҳам голга айлантира олмадик. Қарши жамоаси ҳақида илиқ фикрлар билдириш мумкин.

Ҳозир таркибимизда бир қатор иқтидорли ва ёш футболчилар мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиб, катта тажриба тўплашмоқда. Бу эса “Нефтчи” жамоасининг келажаги учун ўзининг мевасини беради. Ҳозир бизга омад етишмаяпти.  Лекин барибир ҳаммаси яхши бўлишига ишонаман. Ишлашда давом этамиз", – деди Абрамов

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!