Абрамович Матични МЮга сотишга рози бўлди

Лондоннинг “Челси” клуби хўжайини Роман Абрамович жамоа ярим ҳимоячиси Неманья Матични “Манчестер Юнайтед”га сотишга рози бўлди. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар тарқатмоқда.

Ўз навбатида манкуанликлар 28 ёшли Сербия терма жамоаси аъзоси учун “аристократлар”нинг ҳисобига 50 млн фунт ўтказиб беришади. Таъкидлаш керакки, Матичнинг хизматларига шахсан жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо катта қизиқиш билдирган. Боиси, португалиялик мутахассис “Челси”да Матич билан бирга фаолият олиб борган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!