Адҳамжон Эргашев - Осиёнинг энг яхши спортчиси

16 ноябрь, 16:35 619

Адҳамжон Эргашев - Осиёнинг энг яхши спортчиси

Япониянинг Токио шаҳрида ўтказилган оғир атлетика бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди.

Ушбу нуфузли мусобақада ҳар иккала ёш тоифасида жами 6 та олтин медални қўлга киритган ҳолда, Осиёнинг энг яхши спортчиси номига сазовор бўлди.

Умуман олганда, мусобақада терма жамоамиз сафида 10 нафар спортчи иштирок этди ва якунда, вакилларимиздан Шаҳзодбек Худойберганов 3 та бронза медалини қўлга киритган бўлса, Фарҳодбек Собиров 1 та олтин ва 2 та кумуш, яна бир  ҳамюртимиз Александр Ли эса, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритди.

Шунингдек қизлар ўртасидаги баҳсларда 69 килограмм вазн тоифасидаги спорчимиз Омадой Қўзиева иккинчи ўринни банд этган бўлса, 58 килограмм вазнда Муаттар Набиева учинчи ўринни банд этди.