Афонин «Анжи» билан қанча муддатга шартнома имзолади?

21 июнь, 16:54 448

Афонин «Анжи» билан қанча муддатга шартнома имзолади?

Махачақаланинг «Анжи» клуби Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Вадим Афонинни ўз сафига қўшиб олганини расман эълон қилди.

Афонин эркин агент сифатида «Оренбург»дан «Анжи» сафига келиб қўшилди ва жамоа билан 1+1 кўринишидаги шартнома имзолади.

Маълумот учун, Афонин бунга қадар Тошкентнинг «Трактор», «Рубин»(Россия), Шўртан ва «Салют»(Россия) жамоаларида тўп сурган.

Якунланган мавсумда ҳамюртимиз Россия Премьер лигасида 28 ўйин ўтказади ва битта гол киритишга муваффақ бўлди.