Афонинга “Ньюкасл”да ўйнаган собиқ футболчи устозлик қилади

1 июнь, 21:04 182

Афонинга “Ньюкасл”да ўйнаган собиқ футболчи устозлик қилади

Бугун ҳамюртимиз Вадим Афонин фаолият олиб борадиган “Оренбург” клубида мураббий алмашди. Ўтган мавсум якунларига кўра, Россия Премьер лигасини тарк этган жамоа, бош мураббий – Роберт Евдокимов вазифасидан олинганини эълон қилди.

Унинг ўрнига эса грузиялик Темур Кецбая бош мураббий этиб тайинланди. 49 ёшли мутахассис бунга қадар “Анортосис”(Кипр), “Олимпиакос”(Греция), “АПОEЛ”(Кипр), “АEК”(Греция) хамда Грузия термаларига устозлик қилган.

Футболчилик фаолияти давомида эса Англиянинг “Ньюкасл” ва “Вулверхэмптон” каби жамоалари сафида тўп сурганини таъкидлаш жоиз.