Африка Кубоги. Аҳамият касб этмаган ўйинда Мали ва Уганда дуранг ўйнади

 

Африка Миллатлар Кубоги “D” гуруҳи 3-турида Уганда терма жамоаси Мали билан юзма-юз келди.

Ўйин катта аҳамиятга эга бўлмади. Чунки гуруҳдаги етакчисилар Миср ва Гана чорак финал йўлланмасини ҳал қилиб улгурганди.

Шунга қарамай, томонлар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади ва мусобақани яхши нотада тарк этди.

Уганда – Мали 1:1 (0:0, 1:1)

Голлар: 1:0 – 70 Мийя, 1:1 – 73 Биссума.

Уганда – Одонгкара, Очайя, Джуко, Валусимби, Игума, Кизито, Аучо (Азира, 90), Олойя (Маведже, 60), Вассва, Кизито (Масса, 77), Мийя.

Мали – Сиссоко, Ваге, Траоре, Кулибали, Ндиайе, Думбия, Силла, Кулибали (Кулибали, 54), Ндиайе, Марега (Ятабаре, 78), Биссума.

Огоҳлантиришлар: Джуко (43), Одонгкара (78).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!