Африка Кубоги. Андре Айюнинг голи Ганага Уганда устидан ғалаба келтирди
Африка Миллатлар Кубоги "D" гуруҳи 1-турида Гана терма жамоаси Уганда футболчилари билан ўзаро баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 32-дақиқасида "Вест Хэм"да тўп сураётган Андре Айю пенальтидан гол киритиб, Гана термасига 3 очко олиб келди.
"D" гуруҳидан ўрин олган бошқа бир — Миср ва Мали термалари ўртасидаги ўйинда 0:0 ҳисобидаги нурсиз дуранг қайд этилди.
Гана – Уганда 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: Андре Айю, 32 (пенальти).
Гана – Раззак, Бойе, Баба (Ачимпонг, 39), Аффуль, Мубарак, Парти, Ж.Айю, Амарти, Атсу, Гьян (Агеманг-Баду, 72), А.Айю (Аккуа, 85).
Уганда –Оньянго, Мийя, Исинде (Ссерункума, 70), Очайя, Вассва, Игума, Азира (Олойя, 46), Кизито, Кизито (Шабан, 57), Мавеже, Масса.
Огоҳлантириш: Исинде (31).
Фикрлар