Африка Кубоги. Гана Мисрга ютқазди, аммо ҳар иккиси чорак финалга чиқди

 

Африка Миллатлар Кубоги  “D” гуруҳи 3-турида пешқадамлар Миср ва Гана ўзаро баҳс олиб боришди.

Учрашувнинг 13-дақиқасида Муҳаммад Салах томонидан киритилган ягона гол мисрликлар ғалабасини ва чорак финал йўлланмасини таъминлади.

Миср 7 очко тўплаган ҳолда гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқди. Мағлубиятга қарамай Гана ҳам кейинги босқичга чиқди.

Қайд этиш керакки, Миср чорак финалда Марокаш терма жамоаси билан куч синашади. Гана эса Конго ДР термаси билан тўқнаш келди. 

Миср – Гана 1:0 (1:0, 0:0)

Гол: 1:0 – 11 Салах.

Миср – Эль-Хадари, Хегази, Габер, Фатхи, Аль-Мухаммади, Эль-Ненни, Хамед, Салах, Трезеге, Эль-Саид (Уарда, 76), Мохсен (Кахраба, 69).

Гана – Разак, Бойе, Менса, Аффуль, Ядом, Агеманг-Баду (Мубарак, 80), Амарти, Атсу, Айю, Гьян (Айю, 41), Тетте (Текпетей, 72).

Огоҳлантиришлар: Мохсен (56), Трезеге (74), Текпетей (77), Бойе (80).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!