Африка Кубоги. Маҳрезнинг дубли Жазоирнинг ғалабаси учун етарли бўлмади

 

Африка Миллатлар Кубоги "B" гуруҳи 1-турида Жазоир терма жамоаси Зимбабвега қарши баҳс олиб борди. Қизиқарли ва голларга бой кечган ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилди. 

Учрашувнинг 12-дақиқасида "Лестер" ҳужумчиси ва Африканинг 2016 йилдаги энг яхши футболчиси Рияд Маҳрез ҳисобни очди. Кейин Зимбабве вакиллари кетма-кет иккита гол уришди. 

Ўйиннинг 82-дақиқасида яна Рияд Маҳрез катта саҳнага чиқиб, жамоасини мағлубиятдан сақлаб қолди. 

Жазоир – Зимбабве 2:2 (1:2, 1:0)

Голлар: 1:0 – 12 Марез, 1:1 – 17 Махачи, 1:2 – 29, пенальти Мушекви, 2:2 – 82 Марез.

Алжир – Мболи, Гулям, Бенсебайни, Манди, Бенталеб, Браими, Гедиура, Марез, Слимани, Судани (Геззаль, 77), Бельхитер (Мефта, 46).

Зимбабве –  Мкурува, Муройва, Звирекви, Нхамойнесу, Басера, Кацанде, Фири, Махачи, Биллиат, Мусона (Русике, 12), Мушекви (Маладжила, 78).

Огоҳлантиришлар: Бельхитер (28), Русике (38).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!