
Африка Кубоги. Марокаш амалдаги чемпионни уйига жўнатиб юборди
Африка Миллатлар Кубоги “С” гуруҳи 3-туридан Марокаш терма жамоаси мусобақанинг амалдаги чемпиони – Кот-д`Ивуарга қарши баҳс олиб борди.
Анчагина муросасиз кечган ўйинда ивуарлик футболчилари 0:1 ҳисобида таслим этилди. Ягона гол муаллифи марокашлик Алиуи бўлди.
Шу тариқа, амалдаги чемпион мусобақани тарк этди. Марокаш эса 6 очко билан чорак финалга йўлланма олди.
Марокаш – Кот-д`Ивуар 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 64 Алиуи.
Марокаш – Мохамеди, Бенатия, да Кошта, Мендиль, Эль-Ахмади, Дирар, Буссуфа, Саисс, Фажр (Оббади, 83), Эн-Несири, Бухаддуз (Алиуи, 42; Бутаиб, 90).
Кот-д`Ивуар – Гбоуо, Дели, Канон, Байи, Кессиэ (Градель, 84), Дукуре (Сери, 52), Диэ, Заа (Коджиа, 75), Орье, Бони, Калу.
Огоҳлантиришлар: Бенатия (30), Байи (58), Заа (70), Эль-Ахмади (82), Мохамеди (87).
Фикрлар