Африка Кубоги. Обамеянгнинг голи Габонга ғалаба келтирмади

 

Африка Миллатлар Кубоги “А” гуруҳи 1-турида Габон терма жамоаси Гвинея-Бисауга қарши баҳс олиб борди.

Қизиқарли ва курашларга бой кечган ўйинда 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди. Учрашувнинг 52-дақиқасида Обамеянг Габонни олдинга олиб чиққан бўлса, ўйин якунида Жуари ҳисобни тенглаштирди.

Шу тариқа томонлар дуранг натижани қайд этиб, 1 очкодан эга бўлишди.

Габон – Гвинея-Бисау 1:1 (0:0, 1:1)

Голлар: 1:0 – 52 Обамеянг, 1:1 – 90 Жуари.

Габон – Овоно, Аппиндангойе, Манга, Обианг, Палюн, Буанга, Танжигора (Бийого-Поко, 84), Ндонг, Лемина (Канга, 73), Обамеянг, Эвуна (Кевин, 88).

Гвинея-Бисау –   Жонаш, Жуари, Соареш, Дабо, Рудинилсон, Зезинью, Силва, Нани, Франсишку (Балде, 74), Жоау Мариу (Пикети, 61), Камара (Менди, 66).

Огоҳлантиришлар: Обианг (66), Соареш (76).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!