Кот-д'Ивуар Уганда дарвозасига жавобсиз 3та тўп йўллади

Хабарингиз бор 14 январдан 5 фералга қадар Габон мамлакатида Африка миллатлар кубоги мусобақаси бўлиб ўтади. 
Бугун мусобақага тайёргарлик доирасида Кот-д'Ивуар термаси Угандани йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. Дастлабки бўлим нурсиз дуранг билан якунланган бўлсада, иккинчи бўлимда "африка шерлари" рақибини аяб ўтирмади.

Дастлаб 51-дақиқада Жонатан Кожия ҳисобни очган бўлса, орадан кўп ўтмай Уилфрид Заха ҳисобни 2:0га етказди. Учрашувнинг 72-дақиқасида Серж Орье ўйинга батамом нуқта қўйди - 3:0. 
Кот-д'Ивуар - Уганда 3:0 (0:0)
Голлар:
Кожия 51’ – 1:0, Заха 58’ – 2:0, Орье 72’ – 3:0

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!