Африканинг энг зўр футболчиси Хитойга йўл олди

 

Африка миллатлари кубогининг энг яхши футболчиси номига сазовор бўлган Камерун терма жамоаси ярим ҳимоячиси Кристиан Бассагог Европа клублари таклифини рад этиб Хитой чемпионатига йўл олди.

21 ёшли бу футболчи Даниянинг "Ольборг" жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Кристиан Бассогог юундан буён "Хэнань Цзянье" футболчиси ҳисобланади. Хитойликлар берган маблағ "Ольборг" тарихида рекорд трансфер ҳисобланади.

Кристиан Бассогог Африка миллатлари кубогида Камерун терма жамоаси сафида олтита учрашувда майдонга тушди ва ўзининг ишончли ҳаракатлари билан жамоасининг бош совринни олишига катта ҳисса қўшди. Кристианнинг ўзи ярим финал учрашувида Гана дарвозасини ииғол қилишга эришди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!