Афсонавий Буффон "Ювентус" сафида А Сериядаги 450-учрашувини ўтказди

Туриннинг “Ювентус” клуби ва бутун Италиянинг тирик афсонасига айланган дарвозабони Жанлуижи Буффон кеча бўлиб ўтган А Сериянинг “Рома”га (3:1) қарши баҳсида иштирок этди.

Шуниси аҳамиятлики, 39 ёшли голкипер шу куни ўзининг “кекса синьора” сафида А Сериядаги 450-учрашувини ўтказди.

Маълумот учун, Буффон жорий мавсум чемпионатнинг 29та турида майдонга тушган ва 12та ўйинда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қола олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!