Афсонавий Эвандер Холифилд собиқ губернатор билан рингда учрашади


Бокс бўйича супер оғир вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпион америкалик Эвандер Холифилд май ойида Нигериянинг Лагос Бола штати собиқ губернатори Ахмед Тинубу билан рингда учрашади.

Мазкур жанг 25 май куни Лагосдаги хайрия акцияларидан бирида ўтказилади. Бундан тушган маблағ Бола Африкада соғлиғи муаммоси бор одамларга ёрдам бериш учун сарфланади.

2015 йил май ойи охирида Холифилд америкалик сисайтчи Митто Ромни қарши хайрия жангида зафар қучган эди.

holifild_vs_tyson

Холифилд фаолияти давомида Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA), Халқаро бокс федерацияси (IBF), Бутунжаҳон бокс уюшмаси (WBC), Бутунжаҳон бокс федерацияси (WBF) чемпионлик камарларини қўлга киритган. У 1981 йилги Панамерика ўйинлари кумуш ва 1984 йилги Олимпаидада бронза медаллари соҳиби бўлган.

Шунингдек, профессионал бокс тарихида супер оғир вазнда тўрт марта чемпион бўлган ягона боксчи. Бундан ташқари биринчи оғир ва оғир вазн тоифаларида мутлоқ жаҳон чемпиони.

2016 йил декабрда Холифилд Халқаро бокс шон-шараф залидан ўрин олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!