Афсонавий Федерер рекорд ўрнатди

17 август, 07:57 339

Афсонавий Федерер рекорд ўрнатди

Ушбу ҳафтада швейцариялик афсонавий теннисчи Роджер Федерер ажойиб рекорд ўрнатди. Гап шундаки, у Профессионал Теннисчилар Ассоцияцияси(АТP) томонидан тузиладиган рейтингда мана 734-ҳафтадирки, Топ-10 таликдан жой олмоқда.

У бу борада 733 ҳафта АТP рейтинги Топ-10 лигида юрган Андре Агассини ортда қолдирди.

Бу борада 3-ўринда Рафаэль Надаль бормоқда. Испаниялик ракетка устаси 603 ҳафта жаҳоннинг энг кучли 10 ракетка устасидан бири сифатида эътироф этилган.