Афсонавий Жанлуижи Буффоннинг ўнта энг яхши сейви

“Парма” – “Милан” – 0:0

1995 йил. 19 ноябр. Италия чемпионати.

Ёш Буффон “Парма” дарвозасида ўзининг ажойиб дебют ўйинини кўрсатди. 18 ёшли дарвозабонни ҳеч қачон мағлуб бўлмайдиган “Милан”га қарши ўйинда майдонга киритиш Невио Скаладан катта таваккалчиликни талаб қиларди. Роберто Баджо, Веа ва Бобан дебютанатга қарши кескин ҳужумга ўтишди. Четдан қараганда ўртада қандайдир шахсий хусумат бордек туюларди. Аммо Буффон пинагини ҳам бузмасди ҳатто. Буффоннинг ўша кунги бетакрор ўйини натижасида битта ҳам гол ўтказиб юборилмади.

Италия – Парагвай – 3:1

1998 йил 22 апрель. Ўртоқлик учрашуви

Ҳали жуда ёш бўлишига қарамай, Буффон “Парма”нинг тажрибали дарвозабони Лука Биччини ўз ўрнини бўшатиб беришга “мажбур қилди”. Ўн тўққиз ёшида Италия терма жамоасида дебют ўйинини намойиш қилди. Бу 1997 йил октябрда Москвада рўй берган эди. ЖЧ-98га йўлланма олиш учун бораётган баҳсда Жанлука Пальюка қаттиқ жароҳат олади. Қаҳрамонимиз фавқулодда тез майдонга чиқишига тўғри келади. Буффон “Скуадра Адзурра” да афсонавий Пальюк, Перуцци ва Тольдонинг соясида узоқ вақт қолиб кетган эди. Шунга қарамай, бир неча ўртоқлик  учрашувларида мўжизалар кўрсатишга улгурган эди. Балки ўша пайтда вақти келиб, дунёнинг энг яхши дарвозабони бўлиши унинг етти ухлаб тушига ҳам кирмагандир. Шундай мўжизалардан бири Парагвай билан бўлган тўқнашувда юз берди.

"Реал" – "Ювентус" – 2:1

6 май. 2003 йил. Чемпионлар лигаси. Ярим финал.

Буффон "Парма"далигидаёқ бутун Европага донг таратишга улгурган эди. Бутун дунё миқёсидаги машҳурликка эса у "Ювентус”да эришди. Тўғри, унинг Туринда ўтказган биринчи мавсуми унчалик ҳам "ўхшамади". Аммо кейинроқ унда сезиларли ўзгаришлар кузатила бошланди. 2002-2003 йилги Чемпионлар лигасида Буффон энг яхши дарвозабон сифатида эътироф этилди. Зиданнинг жарима бурчагидан берган ажойиб зарбасига қарши қўлланилган қойилмақом сейвдан сўнг бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас.

"Ювентус"-"Милан"-0:0

28 май 2003 йил. Чемпионлар лигаси.

Буффон лиганинг асосий қаҳрамони сифатида кўзга ташланади. "Милан" ҳужумчисининг бош билан берган ажойиб зарбасини "Ювентус" голкипери устамонлик билан қайтара олди. Буффоннинг маҳорати "зебралар"нинг пенальтилар сериясига чиқишига йўл очди. Аммо бу гал омад Андрей Шевченко ва унинг жамоасига кулиб боқди.

Италия-Франция-1:1

9 июль 2006 йил. Жаҳон чемпионати. Финал.

Тарих Буффоннинг бутун карьерасидаги энг ажойиб сэйвга гувоҳ бўлди. ЖЧ-2006 доирасида атиги иккита голни ўтқазиб юборди: жамоавий баҳслардаги америкаликлар билан бўлган тўқнашувда Дзаккардонинг автоголи ва финалда Зиданнинг ўн бир метрдан урган зарбаси олдида Жанлуижи ожизлик қилди. Навбатдаги гол жамоа учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиши мумкин. Биринчи экстра-таймнинг сўнгги дақиқаларида Франция терма жамоаси вакилининг дарвозага йўналтирган зарбасини Буффон ўз вақтида ушлаб қола олди. Пенальтилар сериясида ўзининг яна бир мўжизаси билан барчани ҳайрон қолдирди. Бу муваффақият унга олтин медаль ва ЖЧнинг энг яхши дарвозабони номини совға қилди.

"Ювентус"- "Болонья"-3:1

12 май 2007 йил. Италия чемпионати.

Афсуски, афсонавий ғалаба ўз ортидан мағлубиятни эргаштириб келди. Мунозарали масалалардан кейин ўйинчилар Туринни тарк этишларига тўғри келди. Аммо Буффон бошқача йўл тутди. "Оқ-қоралар" дан кетмаслигини таъкидлаб, унга аввалги нуфузини қайтаришга ваъда берди. Ваъдасининг устидан чиқиш учун унга битта мавсум кифоя қилди. "Болонья" билан бўлган тўқнашувда эса чемпионат финалидагидан ҳам кўпроқ тер тўкишга тўғри келди.

"Чезена"- "Ювентус"- 2:2

14 февраль 2015 йил. Италия чемпионати.

Мавсум давомида "Ювентус" А серияга қайтди, бир неча йил ўтар-ўтмас Италия футболида гегемонликни қайта ўзиники қилиб олди. 2012 йилдан бери "зебралар" кетма-кет олтита скудеттода  ғолиб бўлди. Бу супер сериялар юлдузи сифатида ҳам Буффон кўрсатиларди. Баъзида энг жўн ўйинларда ҳам анча-мунча тер тўкишга тўғри келарди.

"Реал"-"Ювентус"-1:1

13 май 2015 йил. Чемпионлар Лигаси. Ярим финал. Жавоб баҳси.

Янгиланган  "Ювентус" ўзининг илк сенсациясини 2015 йил баҳорида амалга оширди. Туринликлар ЕЧЛ финал босқичигача боришди, йўл-йўлакай Берлинда "Реал" билан тўқнашиб, ғалабалари сонини кўпайтирди. Тан олиш керакки, бу гал ҳам ғалабани таъминлаган энг асосий омил- Буффоннинг маҳорати бўлди. "Сантьяго Бернабеу" даги жавоб баҳсида пенальтилан ўтказиб юборилган ягона голни ҳисобга олмаганда, ҳаммаси доимгидек қойилмақом тарзда ўтди.

Италия-Испания-2:0

27 июнь 2016 йил. Европа Чемпионати. Нимчорак финал.

Буффондан кейин ҳам кўплаб истеъдод эгалари етишиб чиқди, аммо у ҳали-ҳанузгача Италия терма жамоасидаги "Биринчи рақамли дарвозабон" номини ҳеч кимга бой бермай келарди. Ўтган ёзда Буффон бу эътирофлар шунчаки қилинган хизматлар эвазига "хушомад" эмаслигини исботлади. Евро-2016 доирасида фақатгина иккита голни ўтказиб юборди. Нимчорак финалда Испаниянинг адабини беришди, бироқ чорак финалда  пенальтилар сериясида немисларга "йўл бўшатиш"га тўғри келди. Буффон Германия билан тўқнашувда Марио Гомес зарбасига қарши ажойиб сейвни амалга оширди.

"Ювентус"-"Барселона"- 3:0

11 апрель 2017 йил. Чемпионлар лигаси. Чорак финал. Дастлабки ўйин.

Бу мавсумда жамоа ўзининг навбатдаги мўжизасини кўрсатди. "Кекса синьора " 180 дақиқа давомида Месси ва унинг жамоаси учун ҳеч қандай имкон қолдирмади. Биринчи баҳсдаёқ туринликлар 3:0 ҳисоб билан ўз ғалабаларини кафолатлаб қўйишди. Гол муаллифлари Дибала ва Кьеллинидан ташқари Буффон ҳам ўйинни ўз жамоаси фойдасига ҳал қилишда жонбозлик кўрсатди. Мана бунинг амалий исботи сифатида Иньестанинг зарбасидан сўнг қўлланилган сейв.

Саодат Абдураҳмонова тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!