Афсонавий Коллина энди Украинада ишламайди

Италиялик афсонавий ҳакам Пьерлуиджи Коллина Украина ҳакамлар қўмитаси раислигидан кетди.

Украин матбуотида ёзишларича, 57 ёшли собиқ рефери икки тараф розилиги билан ишдан кетган.

Бироқ бу ҳақда ҳозирга қадар расмий маълумот берилганича йўқ. Илгарироқ, Украина Футбол Федерацияси италян функсионери билан янги шартнома борасида музокара ўтказаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Коллина 2010 йилдан буён Украинада ишлаб келаётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!