Афсонавий Ривалдо футболда кимга мухлислик қилаётганини ошкор этди

АПЛнинг сўнгги турларида ишлари юришмай қолган "шаҳарликлар" ўз таркибини бразилиялик ёш футболчини билан кенгайтирди. 19 ёшли Габриел Жесус аслида ўтган йилнинг ёзида “Манчестер Сити” футболчисига айланган бўлса-да, "Палмейрас" сафида ижара асосида мавсумни якунлади.

Унинг ҳамюрти афсонавий Ривалдонинг сўзларига кўра, Жесус Англия футболи тарихида навбатдаги бразилиялик футбол афсонасига айланиши мумкин экан.

Жесус Пеп Гвардиоланинг кўрсатмалари тўлақонли бажара олади, бироқ у жамоа муҳитига кўникиб олиши учун бир қанча вақт керак. У эндигина 19 ёшни қарши олди холос. Ҳамюртим Англия футболи тарихида яхши ном қозонишига ишонаман. Чунки унинг Бразилия терма жамоасидаги машғулотларини ва ўйинларини кўрганимда Жесус​​​​​​​дан етук футболчи чиқишига шубҳа қилмаган эдим. Унинг мухлислари қаторида мени ҳам ўрин олишим Жесус​​​​​​​га янада куч бағишлайди, дейди - Ривалдо.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!