Афсуски, Месси аҳмоқ экан

 

Бу машҳур мисрлик қадимшунос олим Захи Хаваснинг фикридир.

“Барселона” клуби ва Аргентина терма жамоаси етакчи ҳужумчиси Лионель Месси яқинда бир лойиҳа юзасидан Мисрга ташриф буюрган эди. Моҳир футболчи 21 февраль куни Мисрда машҳур олим Захи Хавас билан бирга Гиза эҳромларини зиёрат қилди.

Захи Хавас футбол юлдузидан ҳафсаласи пир бўлганини маълум қилди.

- Минг афсуски, Месси аҳмоқ экан, - деди Захи Хавас. – Мен у билан суҳбатни бошлаганимдаёқ энсаси қота бошлади. Мен унга айтиб бераётган нарсалар уни умуман қизиқтирмади. Мессига маҳфий йўлаклар, эҳромлар, Тутанхамон бошқаруви каби кўпчиликни қизиқтирадиган нарсаларни гапираётгандим. У футболдан бошқа нарсани билмас экан.

Шу ўринда машҳур олим Голливуднинг машҳур юлдузи Уилл Смит билан ҳам Гиза эҳромларини зиёрат қилгани, актёр бу иншоотлар ҳақида кўп нарса билишини, ақлий салоҳияти юқори эканини алоҳида таъкидлади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!