Агар "Барселона" Коутиньо ва Дембелени сотиб ололмаса, асло шошилманг, уларда "Б" режаси ҳам бор

19 август, 12:17 1109

Агар

Каталониянинг “Барселона” клуби агар Усмон Дембеле (“Боруссия”Д) ва Филиппе Коутиньо (“Ливерпуль”) борасидаги режаси амалга ошмаган тақдирда, уларга альтернатив сифатида яна икки футболчин кўзлаб қўйди.

Агар юқоридаги ҳолат юз берса, “кўк-анор ранглилар” ўз сафига ПСЖдан Анхель ди Мария ҳамда “Ницца”дан Жан-Микаэль Сери каби футболчиларни сотиб олади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ ди Мариянинг ўзи ҳам “Барселона”га ўтишга қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.