Агар "Барселона" Коутиньони сотиб олса, Ракитич жамоадан кетади

“Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Иван Ракитич агар каталонияликлар Филиппе Коутиньони сотиб олишса, у жамоада қолмоқчи эмас.

Dario Gol нашри тарқатган хабарга кўра агар юқоридаги ҳолат юз берса, Ракитич таркибдаги ўрнини йўқотиб, заҳирада ўтирмоқчи эмас. У бундай вазиятда “Барселона” раҳбариятидан ўзига бошқа жамоа топиб беришларини сўрамоқчи.

Маълумотларга кўра 29 ёшли футболчига "Челси", "Арсеналу" ва "Манчестер Юнайтед" каби Англиянинг топ клублари жиддий қизиқиш билдиришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ракитич жорий мавсум “Барселона” сафида жами 15та учрашувда иштирок этди ва жамоасининг 3та голига ассистентлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!