Агар "Барселона" Верратти сотиб ололмаса, ўрнига кимни олиб келиши мумкин?

Мадриднинг “Атлетико” клуби ярим ҳимоячиси Сауль Ньигес “Барселона”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Берилган маълумотларга кўра, агар “Барселоан” ПСЖдан Марко Верраттини сотиб ололмаса, у ҳолда каталонияликлар айнан 22 ёшли испаниялик футбролчи учун курашни бошлайди. Бироқ, ФИФАнинг “матрасчилар”га қўйган трансфер чекловини ҳисобга олганда, Саулнинг “Барселона”га ўтиши даргумон.

Маълумот учун, Сауль Ньигес якунланган мавсум Испания Ла Лигасида жами 33та баҳсда иштирок этиб, ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!